22 октября 2026 г. 17:01
🖼Фото
⚽️ Ҳозирда «Реал»нинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиб турган Арда Гюлер жамоа билан шартномасини 2031 йилгача
узайтирди. 🤝
Барча ҳужжатлар имзоланган, фақатгина клубнинг ўзи эълон қилиши қолди.
📰 Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди.
@xayrulla_hamidov
22 октября 2026 г. 14:45
🖼Фото
⚽️ Кейн Чемпионлар лигасида кетма-кет 10 та ўйинда гол урди. Англиялик ҳужумчи мусобақа тарихида бу натижага эришган иккинчи футболчига айланди.
Чемпионлар лигасида кетма-кет гол урилган ўйинлар бўйича рекордчилар:
Криштиану Роналду — 11 та ўйин
Ҳарри Кейн — 10 та ўйин
Рууд ван Нистелрой — 9 та ўйин
Роберт Левандовски — 9 та ўйин
@xayrulla_hamidov
22 октября 2026 г. 13:42
🖼Фото
⚽️ Сеск Фабрегас бошқараётган «Комо» 68 йилдан ортиқ вақт давомида қайд этилмаган натижани такрорлади!
Италияликлар орасида сўнгги бор 1958 йил май ойида «Милан» «Манчестер Юнайтед» дарвозасига Европа мусобақасида 4 та гол урган эди. Кеча эса «Комо» ҳам МЮ дарвозасини тўрт бор ишғол қилди.
@xayrulla_hamidov
22 октября 2026 г. 12:12
Яхши хабар, соат биргача (Япония тўрт соат олдинда!) ухламасдан кутаман сизларни.
@xayrulla_hamidov
22 октября 2026 г. 10:25
🖼Фото
🎙 Жозе Моуринью «Лейпциг» устидан қозонилган ғалабани изоҳлади.
«Натижадан мамнунман. Биринчи бўлим паст суръатда ўтди, аммо ўйин тезлигини оширганимиздан кейин ҳаммаси ўзгарди. Ўтказиб юборган голимиз менга ёқмади. Куртуа ажойиб сейвлар намойиш этганидан кейин бундай голга лойиқ эмасди.
Рақиб яхши ўйнади, айниқса, ўнг қанотда жуда фаол ҳаракат қилди. Ҳозир ҳисобимизда 9 очко бор ва плей-оффга чиқишга жуда яқинмиз. Бироқ тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўлланма олиш учун керак бўладиган 15 очкога ҳали анча бор.
Диоманде майдонга «Эль-Класико»ни эмас, айнан шу ўйинни ўйлаб тушди. Ўнг қанотдаги вазиятни ўзгартирмоқчи эдим. Учрашув охирида Диоманде майдонга янги куч сифатида тушиб, ўйин суръатини оширди.
Винисиус яхши ўйнади. У ҳимояда ҳам жуда кўп меҳнат қилди ва деярли фантастик гол уришга муваффақ бўларди. У хафами? Бу саволга фақат унинг ўзи жавоб бера олади. Аммо мураббийи унинг ўйинидан мамнун».
@xayrulla_hamidov