3 ноября 2026 г. 11:59
🖼Фото · 3 шт.
«UZMELIOMASHLIZING» давлат унитар корхонаси ходимлари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар музей экспозициялари, прокуратура тизимининг тарихий тараққиёт босқичлари ва соҳада фаолият юритган фидойи инсонлар ҳаёти билан танишдилар.
Айниқса, доимий изланиш, билимга интилиш, қатъият ва матонат рамзи сифатида талқин этиладиган «Мартлет» қуши тимсоли меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Ушбу рамз орқали қатағон қурбони бўлган прокуратура ходимларининг мураккаб тақдири, адолат ва ҳақиқат йўлидаги собитқадамлиги ҳақида сўз юритилди.
🌐 Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook| YouTube
3 ноября 2026 г. 11:48
🖼Фото · 5 шт.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 103-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюрдилар.
Экскурсия давомида ўқувчилар ўзбек ҳуқуқшунослиги асосчиларидан бири Муҳаммаджон Мўминов ва унинг турмуш ўртоғи Дилором Юсупованинг қатағон йилларидаги аянчли тақдири билан танишдилар.
Ушбу оила ҳаёти мисолида қатағон сиёсати оқибатида бегуноҳ инсонлар ва уларнинг оилалари бошига тушган оғир мусибатлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
🌐 Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook| YouTube
3 ноября 2026 г. 11:36
🖼Фото · 6 шт.
Геология фанлари университети талабалари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюриб, мамлакатимиз тарихининг муҳим ва мураккаб даврларига оид экспозициялар билан танишдилар.
Экскурсия давомида талабалар эътибори Жиззах шаҳрида 1912 йилда қурилган «Қизил армиячилар штаби ва қамоқхонаси» биносига тегишли ҳақиқий қамоқхона эшиги ва темир ўтиргичлар намойиш этилган экспозицияга қаратилди.
Мазкур қамоқхонада 1916 йилги Жиззах қўзғолони иштирокчилари сақлангани, бинода 16 та махсус камера ва бир тергов хонаси мавжуд бўлгани ҳақида маълумот берилди.
Тарихий ашёлар ва асл экспонатлар билан танишув талабаларга ўтмиш воқеаларини янада теран англаш, тарихий хотирани асраш ва ўтмиш сабоқларини қадрлаш имконини берди.
🌐 Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook| YouTube
3 ноября 2026 г. 11:35
🎬Видео
#Фикрлар
«Vatan» университети тьютори музейга ташриф талабалар учун нафақат тарихий билимларни бойитиш, балки ўтмиш воқеаларини чуқурроқ англаш ва миллий хотирага ҳурмат руҳида тарбияланишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
🌐 Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook| YouTube
3 ноября 2026 г. 10:54
🖼Фото · 8 шт.
«Vatan» университети талабалари тьютор ҳамроҳлигида Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюрдилар.
Музей бўйлаб экскурсия давомида ёшлар прокуратура органларининг тарихий тараққиёт йўли, турли даврлардаги фаолияти ва соҳадаги муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Экспозицияларда жамланган тарихий манбалар, архив ҳужжатлари ва ноёб ашёлар талабаларга ўтмиш воқеаларини янада яқинроқ англаш имконини берди. Айниқса, қатағон йиллари билан боғлиқ экспонатлар уларнинг эътиборини тортди.
🌐 Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook| YouTube