8 октября 2026 г. 15:09
🖼Фото
🇺🇿🇪🇬 Мисрга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига
Дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Миср Араб Республикасига кириши бўйича қуйидаги янгиланган тартиб жорий этилади:
🔹 Визани олдиндан расмийлаштириш
Ўзбекистон фуқаролари Мисрга сафар қилишдан олдин кириш визасини Мисрнинг дипломатик ваколатхоналари орқали олдиндан олишлари шарт.
🔹 Туристик сафарларни ташкил этиш
Туристик сафарлар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилади.
🔹 Ёшга оид талаблар ва молиявий кафолатлар
• 40 ёшгача бўлган сайёҳлар Мисрга фақат яқин оила аъзолари (ота-она, эр-хотин ёки фарзандлари) ҳамроҳлигида сафар қилиши мумкин. Бунда оила тасарруфида сафар давомида камида 5000 АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ мавжуд бўлиши талаб этилади.
• 40 ёшдан юқори бўлган мустақил саёҳат қилувчилар камида 3000 АҚШ доллари миқдорида нақд молиявий маблағга эга бўлишлари лозим.
🔹 Кириш ва назорат тартиби
Мисрга кириш чоғида қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилиши шарт:
• меҳмонхона брон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
• мобил алоқа маълумотлари;
• етарли молиявий таъминот тасдиғи.
🔹 Виза мақомини ўзгартиришга чеклов
Миср ҳудудида бўлиш давомида туристик визани бошқа турдаги визага алмаштириш бўйича мурожаатлар қабул қилинмайди.
🔹 Талабларга риоя этмаган йўловчилар
Зарур ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган шахслар мамлакатга киритилмаслиги ва уларни олиб келган авиакомпания орқали қайтарилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Қоҳира шаҳридаги Элчихонаси фуқаролардан Мисрга сафарларни режалаштиришда ушбу маълумотларни инобатга олишларини сўрайди.
https://t.me/uzbekembassycairo
31 августа 2026 г. 5:59
🎬Видео
#tabrik #istiqlol
🇺🇿 ИСТИҚЛОЛИМИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
13 августа 2026 г. 14:24
🎬Видео
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz
📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ!
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради.
📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари:
🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар;
📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери;
🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас;
🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти;
📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ;
💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими.
✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг!
⬇️ Юклаб олиш учун:
📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app
📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
29 июля 2026 г. 8:32
🖼Фото · 10 шт.
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Хориждаги юртдошларимиз учун қулай янгилик!
...Фатво маркази хорижда яшаётган ватандошларимиз учун махсус @fatvouz_musofir_bot Telegram ботини ишга тушурди. Бот орқали фатволар базасидан зудлик билан жавоб топиш, уламоларга ёзма савол юбориш ёки Фатво маркази мутахассислари билан бевосита қўнғироқ орқали боғланиш мумкин...
➡️ Батафсил
🗣Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди
Шунингдек, илк магистрларнинг хатмона тадбири MY5 ТВнинг Ҳудуд, Севимли ТВнинг Замон ва РенессансТВнинг Овоза, УзрепортТВ , Маданият ва маърифат телеканалининг Бугун каби ахборот дастурларида ҳам кенг ёритилди. Ушбу дастурларни уларнинг номи устига бириктирилган ҳаволаларга кириш орқали томоша қилишингиз мумкин.
🗣Пойтахтимизнинг 10 та машҳур биноси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди
...ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Пусан шаҳридаги 48-сессиясида «Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар» номинацияси расман тасдиқланди. Рўйхатга «Марварид» биноси, Тарих давлат музейи, «Халқлар дўстлиги» саройи, Тошкент цирки, Чорсу бозори, «Космонавтлар» метро бекати ва «Қуёш» гелиокомплекси каби 10 та ноёб иншоот киритилди...
➡️ Батафсил
🗣Қашқадарёда имом-хатиблар учун KPI тизими бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди
...Қашқадарёда КPI баҳолаш тизими доирасида имом-хатиблар учун навбатдаги ўқув машғулотлари ташкил этилди. Иштирокчиларга меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонларини амалиётга татбиқ этиш, маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш ва эҳтиёжманд аҳоли билан манзилли ишлаш бўйича амалий тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил
🗣Қорақалпоғистонда имомлар ўртасида стол тенниси турнири бўлиб ўтди
...Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан жорий этилган «Спорт куни» доирасида Қорақалпоғистон вакиллиги имом-хатиблари ўртасида стол тенниси турнири ўтказилди. Рақобатли ўтган мусобақада фаол иштирок этган имомлар соғлом турмуш тарзини намоён этдилар...
➡️ Батафсил
#yangiliklar
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook