15 октября 2026 г. 18:43
🎬Видео
Қўшни Республикадан Тошкент вилояти орқали трансмиллий жиноий уюшма аъзолари 15 кг гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.
@u_generalissimus
15 октября 2026 г. 18:35
Фаррух Омонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимида қисқа давр — атиги 5 ой фаолият юритган бўлса-да, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш борасида салмоқли натижаларга эришди.
Хусусан:
• Мурожаатларни ижобий ҳал этиш кўрсаткичи ошди: Фуқаролардан келиб тушган минглаб мурожаатлар бюрократик тўсиқларсиз кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти қисқа муддатларда амалий ечим топди.
• Сайёр қабуллар ва жойларга чиқиш кучайтирилди: Олис ва чекка ҳудудларда мунтазам оммавий сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳолининг энг долзарб муаммолари бевосита маҳаллаларнинг ўзида ўрганилди.
• Ижтимоий ёрдамга муҳтож қатлам қўллаб-қувватланди: Боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар мурожаатларига устувор аҳамият қаратилиб, уларга моддий, тиббий ҳамда ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
• Тадбиркорлик ва бандлик масалаларига ечим топилди: Ишсиз фуқароларни банд қилиш, тадбиркорлар дуч келаётган сунъий ғовлар, кредит ва ер ажратиш билан боғлиқ муаммоларни тезкор бартараф этишга эришилди.
• Давлат идоралари масъулияти ва назорати кучайтирилди: Мурожаатларни кўриб чиқишни пайсалга солган ёки уларга юзаки ёндашган масъул идоралар фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, қатъий назорат механизмлари жорий этилди.
Қисқа фурсат ичида амалга оширилган мазкур саъй-ҳаракатлар Халқ қабулхонасининг халқ билан давлат органлари ўртасидаги ишончли кўприк эканини яна бир бор исботлади.
Фаррух Фарходжоновичга янги лавозимида ҳам омад тилаймиз!
@u_generalissimus
15 октября 2026 г. 18:15
🖼Фото
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Rahbarining farmoyishi bilan Farruh Farxodjonovich Omonov boshqa ishga o‘tishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Kommunikatsiyalar departamenti boshlig‘i o‘rinbosari – O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Xalq qabulxonasi boshlig‘i lavozimidan ozod etildi.
@u_generalissimus
15 октября 2026 г. 18:01
🖼Фото
Generalissimus Telegram kanali mana shu insonning kanalidan ilhomlanib ochilgan edi.
@u_generalissimus
15 октября 2026 г. 17:54
Доимий тайинловлар ва расмий хабарларни ўз каналида бериб борадиган ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиевнинг ўзи янги лавозимга тайинланса, каналида «Х.Худойбердиев мазкур лавозимга тайинланди» деб хабар берадими?
Буёғи энди қизиқда )))
@u_generalissimus