31 октября 2026 г. 9:24
🎬Видео
Энди чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирмайди
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 октябрдаги 596 сон қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланиш учун ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик қоидабузарликларини қайд этишга рухсат берилади.
Яъни энди камар тақмаслик ҳолатини техник талабларга жавоб берадиган, маълумотларни “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлган қурилмалар ҳам аниқлаши мумкин.
✈️Бизни кузатинг
🫥Oq boʻri
27 октября 2026 г. 10:02
🖼Фото
Бугундан Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов хизматлари ишга тушди.
✈️Бизни кузатинг
🫥Oq boʻri
27 октября 2026 г. 8:16
🖼Фото
Чирчиқ дарёси кўпригида Тошкент–водий йўналишида ҳаракат икки кунга ёпилади
28 октябрь соат 08:00 дан 30 октябрь соат 08:00 гача А373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг 1-километридаги кўприкда Тошкентдан водий томон ҳаракат тўхтатилади. Автомобиль йўллари қўмитаси бу ҳақда маълум қилди.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган кўприкдаги чеклов таъмирлаш ишлари билан боғлиқлиги айтилган.
Оҳангарон шоссесига чиқувчи транспорт воситалари D001 «Тошкент ҳалқа автомобиль йўли»нинг 47-километридан – Роҳат айланма йўлидан Қўйлиқ йўналишига йўналтирилади.
Юқоричирчиқ туманидан Тошкентга кирувчи транспорт эса D012 автомобиль йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига ўтказилади.
✈️Бизни кузатинг
🫥Oq boʻri
26 октября 2026 г. 14:37
Ўзбекистонликлар учун Мисрга кириш талабларини қатъийлаштириш муддати музокаралар туфайли 2027 йил 1 мартгача кечиктирилди.
Бу муддатгача сайёҳлар Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда маҳаллий қонун ва қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Синай яримороли, жумладан, Шарм-ал-Шайхга (Миср) олдиндан виза олмасдан кира олмаслиги хабар қилинганди.
✈️Бизни кузатинг
🫥Oq boʻri
26 октября 2026 г. 6:14
☑️ Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
✈️Бизни кузатинг
🫥Oq boʻri