Сообщить об ошибке

Подтвердить права

Добавьте бота @Seekomebot администратором ресурса, затем нажмите «Проверить».

Пожаловаться

Футбол қоидалари

⏳ На проверке
@futbol_qoidalar
Вступить в канал
6327подписчиков / участников
0,0рейтинг
Каналтип ресурса
10.10.2026добавлен
Футбол қоидалари ва футболга оид бошқа маълумотлар. Канал stadion.uz бош муҳаррири Олимхўжа Бўронов томонидан юритилади.
⚽ Спорт🌐 Болгарский📍 Международный🔓 Публичный

Последние публикации

🎬Видео
ЎзФҲМнинг ҳакамлари ва VARга савол йўллашда давом этамиз. Нима учун «Пахтакор»га қарши бу даражада қўрқмасдан кескин салбий қарорларни чиқаришда давом этяпсизлар? «Хоразм»га қарши баҳснинг сунъий равишда чўзилишига асл сабабчи ким — бош ҳакам Рустам Чориевми ёки VARдаги Ғайрат Жўраев? IFABнинг 7-қонуни. Ҳакам ўйинга қўшилган вақтда ўйнаб қўйилган дақиқадан кейин сабабсиз ўйинга қўшимча дақиқа қўша олмайди. 6 дақиқа қўшилган вақт 30 дақиқага чўзилди. Қизил карточка ва ВАР туфайли тўхталган вақт — 18 дақиқа 8 сония. Ўйналган вақт — 12 дақиқа 4 сония. П.С: Кечаги вазият юзасидан ариза киритилган. https://www.instagram.com/pakhtakor_fc?mdxt=Nmx1Zjd2dzBrNmw5&utm_source=qr
🖼Фото
"Олтин тўп"-2026 эркак футболчилар тўплаган очколар сони (топ-10) 👉⚽️@futbol_qoidalar
🖼Фото
2,5 ёшли болакайнинг соғайишига ҳисса қўшинг! Муҳаммад Мақсуд Исроилов туғруқдаги асоратлар, мия шикастланиши ва ўз вақтида даволанмагани сабабли тез-тез қайталанаётган хуружлар (судорога) ҳамда кучли аллергиядан азият чекмоқда. Моддий имконсизлик сабаб қолдирилган муолажалар асоратларни янада чуқурлаштирмоқда. Боланинг аҳволини яхшилаш учун невропатолог, дерматолог ва педиатр кўриги, шунингдек, зарур дори-дармонлар ўта муҳим. Аммо бу харажатлар оила бюджетига жуда оғирлик қиляпти. Сизнинг озгина эътиборингиз ва саховатингиз бир мурғак жоннинг оғриқларини енгиллаштириши мумкин. Хайрия учун пластик карталар (беморнинг онаси Исроилова Ирода номида): 4073420054785617 9860120118567920 5614 6849 0615 5187
Терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бир ой олдин бошлади. Бу тайёргарликнинг «бадали»ни эса клубларимиз халқаро майдонларда тўлаб беришяпти. Фақат терма жамоани эмас, клубларни ҳам ўйлайдиган вақт келди. Раҳбарларимиз шуни тушунишлари керакки, кучли терма жамоа, аввало, кучли клубларга боғлиқ. Клублар халқаро майдонда салбий натижалар қайд этса, бу рейтингимизга таъсир қилади. Рейтинг пасайгани сари халқаро мусобақаларда иштирок этадиган клубларимиз сони ҳам қисқариб боради. Клубларимиз халқаро майдонда қанча кам иштирок этса, шунча кўп футболчиларимиз юқори даражадаги халқаро тажрибадан четда қолади. Бу эса ёш ўйинчиларнинг ўсишига, тажриба тўплашига ва келажакда терма жамоага сифатли футболчилар етказиб бериш жараёнига ўз таъсирини ўтказади. Яна бир жиҳат бор. Кўпчилик «тиғиз календарь бутун дунёда бор, бу қуруқ гап», дейиши мумкин. Бир томондан, бу тўғри. Лекин халқаро майдонда ўйнайдиган жамоалар учун нафақат ўйинлар сони, балки сафар масофаси ҳам тикланишга жиддий таъсир қилади. Европада масофалар нисбатан қисқа бўлгани учун бу ҳар доим ҳам сезилмаслиги мумкин. Лекин узоқ масофага учиш керак бўлса, улар ҳам норози бўлишни бошлайди. Масалан, ўтган мавсум Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоаси ЕЧЛда ўйнаганида, бир қатор рақиблар узоқ сафар ва тикланиш учун вақт камлигидан норози бўлишди. Улар орасида «Реал» Мадрид, «Спортинг» ва «Селтик» каби жамоалар ҳам бор эди. Бу жамоаларнинг аксарияти чартер рейсларда тўғридан-тўғри учади. Бизнинг клублар эса баъзан транзитлар билан 10–12 соатлаб йўлда бўлишга мажбур. Шунинг учун «ҳаммада календарь тиғиз» деган гап билан масалани ёпиб қўйиш тўғри эмас. Шароитлар ҳам бир хил эмас. Албатта, бу бир кунда ёки бир мавсумда сезиладиган жараён эмас. Бу аста-секин, йиллар давомида таъсир қиладиган ҳолат. Чет эллик мураббий учун эса асосий вазифа — ўз ишлаётган даврида натижа кўрсатиш. Клуб футболининг бир неча йилдан кейинги ҳолати, рейтинг, халқаро квота ва футболчиларнинг ривожланиши эса кенгроқ тизимли масала. Шунинг учун бу жараённи, энг аввало, ўзимиздаги раҳбарият ўйлаши керак. Кучли терма жамоа — кучли клубларсиз бўлмайди. Кучли клублар эса халқаро майдонда мунтазам иштирок ва муносиб шароитсиз ривожлана олмайди. @Salimov_futbol
🏆 «ОЛТИН ТЎП» — 2026: БАРЧА НОМИНАЦИЯЛАР ҒОЛИБЛАРИ «Олтин тўп» — 2026 мукофоти бўйича барча номинациялар ғолиблари аниқланди. Барча совриндорлар рўйхати: 🥇 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши футболчиси: Харри Кейн («Бавария», Англия терма жамоаси). 🥇 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши футболчиси: Алексия Путельяс («Лондон Сити Лайонессис», Испания терма жамоаси). ⚽️ Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши ҳужумчиси: Харри Кейн («Бавария», Англия терма жамоаси). ⚽️ Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши ҳужумчиси: Чарлин Корраль («Пачука», Мексика терма жамоаси). 🏟 Йилнинг энг яхши эркаклар клуби: «ПСЖ» (Франция). 🏟 Йилнинг энг яхши аёллар клуби: «Барселона» (Испания). 🤝 Сократес мукофоти: Букайо Сака («Арсенал», Англия терма жамоаси). 🧤 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши дарвозабони: Унай Симон («Атлетик» (Бильбао), Испания терма жамоаси). 🧤 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши дарвозабони: Ката Коль («Барселона», Испания терма жамоаси). 👔 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши мураббийи: Луис де ла Фуэнте (Испания терма жамоаси). 👔 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши мураббийи: Пере Ромеу («Барселона»). 🌟 Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси: Вики Лопес («Барселона», Испания терма жамоаси). 🌟 Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши ёш футболчиси: Ламин Ямал («Барселона», Испания терма жамоаси). 👉⚽️@futbol_qoidalar

Профиль

Продвижение