7 октября 2026 г. 12:33
🎬Видео
Афғонистондан олиб келинган 48,5 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
ДХХ Чегара қўшинлари ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан «Айритом» чегара божхона постида олиб борилган текширувда Афғонистондан кириб келаётган «Mercedes-Benz» юк автомобили тиркамасининг поли остига 98 ўрамда яширилган наркотик моддалар аниқланди.
Уларнинг 39 кг 86 грамми гашиш, 9 кг 498 грамми опий экани қайд этилган. Автомобилни Термиз туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро бошқарган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида наркотик моддаларнинг буюртмачиларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt|Facebook | Instagram | Медиабанк
7 октября 2026 г. 11:34
🖼Фото
Ўзбекистонда ўлат бўйича эпидемиологик вазият барқарорлиги маълум қилинди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков мамлакатимизда ўлат билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор эканини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Россиянинг Иркутск шаҳридаги ҳолатнинг ўлат, жумладан, унинг ўпка шакли билан боғлиқлиги ҳозирча тасдиқланмаган. Тегишли текширувлар давом этмоқда.
Ўзбекистонга хавфли юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш учун чегара ўтиш жойларида 53 та санитария назорат пункти фаолият юритмоқда. Ҳудудий ихтисослашган лабораториялар зарур диагностика воситалари ва реагентлар билан таъминланган.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt|Facebook | Instagram | Медиабанк
7 октября 2026 г. 11:12
🖼Фото
Мажбурий сертификатлаш қачон талаб этилмайди?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, айрим ҳолларда маҳсулотларни мувофиқликни мажбурий баҳолашдан ўтказиш, жумладан, мажбурий сертификатлаш талаби қўлланилмайди.
Хусусан, қуйидаги маҳсулотларга нисбатан мажбурий сертификатлаш талаби татбиқ этилмайди:
қайта ишлаш учун божхона ҳудудига олиб кириладиган маҳсулотлар;
илгари фойдаланилган маҳсулотлар (қонунчиликда белгиланган истиснолар бундан мустасно);
кўргазма ва ярмаркаларда намуна ёки экспонат сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар;
синов, тадқиқот ёки лабораториялараро синовларни ўтказиш учун намуна сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар;
илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиладиган маҳсулотлар;
гуманитар ёки халқаро техник ёрдам сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар;
табиий офат, техноген фалокат ва бошқа фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган маҳсулотлар;
дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотларнинг расмий фойдаланиши учун олиб кириладиган маҳсулотлар;
Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун мўлжалланмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хомашё, материал ёки бутловчи қисм сифатида фойдаланиладиган маҳсулотлар.
Муҳим!
Мажбурий сертификатлаш талабининг қўлланилмаслиги маҳсулот барча мажбурий талаблардан озод этилади, дегани эмас.
Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва сотувчи маҳсулотнинг қонунчиликда белгиланган талаб ва меъёрларга мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Мазкур тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тартибга солинади.
Батафсил маълумот.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
7 октября 2026 г. 8:44
🖼Фото · 4 шт.
«Дўстлик» божхона постида декларацияга киритилмаган 1 млрд сўмдан ортиқ товарлар аниқланди
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида мамлакатга кириб келган транспорт воситаларини текшириш давомида ҳужжатларда кўрсатилмаган товарлар аниқланди. Уларнинг дастлабки қиймати 1 млрд 135 млн сўм деб баҳоланган.
Юк ҳужжатлари ва электрон декларацияларни ўрганишда шубҳа туғилгач, транспорт воситалари «қизил» йўлакка йўналтирилган. Божхона кўригида декларацияга киритилмаган 23 минг дона велосипед шинаси ва электр мотороллерлар учун 2 200 дона қўрғошинли аккумулятор топилган.
Товарлар вақтинча сақловга олинган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк
7 октября 2026 г. 6:35
Cobalt ва Damas’ни банк иштирокисиз бўлиб тўлашга сотиш бошланди
UzAuto Motors 7 октябрдан бошлаб Cobalt ва Damas автомобилларини тўғридан-тўғри, банк иштирокисиз бўлиб тўлаш шарти асосида сотишни бошлади.
Cobalt учун бошланғич тўлов 50 фоизни ташкил этади. Қолган сумма 24 ой давомида ҳар ой 3 252 000 сўмдан тўланади.
Damas учун эса бошланғич тўлов 30 фоиз бўлиб, қолган сумма 30 ой давомида ҳар ой 2 173 640 сўмдан тўланади.
Компаниянинг қўшимча қилишича, автомобиллар сони чекланган бўлиб, ҳисоб-китоблар бошланғич комплектациялар учун келтирилган. Тўловлар танланган комплектацияга қараб фарқланади.
Каналга қўшилиш 👈
Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк