4 ноября 2026 г. 9:39
🖼Фото
🇺🇦 🇺🇸 Эшак лойдан ўтдими?
Зеленский АҚШнинг дунёдаги роли пасайиб бораётганини маълум қилди.
У Берлиндаги ташрифи чоғида Қўшма Штатларнинг дунёдаги роли келгусида янада пасайиши мумкинлигини таъкидлади.
Зеленский нинг айтишича, шундай шароитда Европанинг халқаро майдондаги ўрни ва аҳамияти аввалгидан-да каттароқ бўлиши зарур.
Эътиборлиси, ушбу баёнот айнан бугун, АҚШда Конгресс учун муҳим оралиқ сайловлар бошланган бир вақтга тўғри келмоқда.
🌏 HOZIRGI GAP — ТЕЗКОР ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ БИЗДА! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
4 ноября 2026 г. 9:39
🎬Видео
🇰🇬 🚨Қирғизистонда ҳоким ёрдамчиси машинасининг олд ойнасини қорайтиргани учун жаримага тортилди
Аниқланишича, Ўш шаҳри мэри ёрдамчиси ўзининг Toyota Camry автомобилининг олд ойнасини қорайтирган ҳолда бошқарган.
Ходимлар қоидабузарлик ҳақида маълумот бергач, ҳайдовчи олд ойнадаги плёнкани олиб ташлаган ва жаримага тортилган.
🌏 HOZIRGI GAP — ТЕЗКОР ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ БИЗДА! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
4 ноября 2026 г. 9:39
🖼Фото
🇺🇦 Киев остонасидаги қийноқхонада белкурак билан урилган 14 ёшли ўсмир мудҳиш тафсилотларни сўзлаб берди
Жабрланувчининг сўзларига кўра, у дўстларининг таклифи билан бино олдидаги митингга борган ва дарахтга чиққан вақтида ҳарбий кийимдаги шахслар унга ғишт отиб, белкурак билан уриб туширган ҳамда ичкарига судраб кетган.
Яширин қамоқхонада ҳарбийлар уни бешафқат калтаклаган, бошини девор ва полга урган, шунингдек, барча кийимларини ечиб олиб, жараённи видеога тасвирга олган.
Юз ва қўллари қонга беланган ҳолда топилган ўсмир ҳозирда касалхонада даволанмоқда; унинг тиши синган, қовурғаси шикастланган ва қўл суягида ёриқ борлиги айтилмоқда.
🌏 HOZIRGI GAP — ТЕЗКОР ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ БИЗДА! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
4 ноября 2026 г. 9:39
🖼Фото
🇺🇸 Трамп Конгресс сайловларидан сўнг сиёсий шарҳловчи бўлмоқчи
Дональд Трамп “Truth Social” тармоғида сайлов натижаларини шарҳлаб, қайси номзодлар нима сабабдан ғалаба қозонгани ёки мағлуб бўлганини таҳлил қилишини билдирди.
Демократлар Конгресс назоратини қўлга киритиши ортидан у “Вето” ёзуви туширилган кепка суратини ҳам жойлади.
Трамп аввалроқ, келишувга эришилмаса, президентлик вето ҳуқуқи орқали демократлар қабул қилган қонунларни тўсишини айтган эди.
🌏 HOZIRGI GAP — ТЕЗКОР ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ БИЗДА! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
4 ноября 2026 г. 6:21
🖼Фото
🇺🇸 Трамп президентлиги даврида АҚШда бензин нархи учдан баравардан кўпроққа ошди - Financial Times.
Нашрнинг хабар беришича, бир галлон бензин тахминан 4,27 долларга етди — бу Трамп Оқ уйга қайтган 2025-йил январ ойидагига нисбатан учдан бир қисмдан кўпроқ қимматроқ.
Трамп нархларни бир галлон учун 2 долларга туширишга ваъда берган эди, аммо Эрон билан уруш Ҳормуз бўғози орқали нефт етказиб беришда узилишларга ва Яқин Шарқдаги энергетика инфратузилмасига зарар етказди. Дизел ёқилғиси нархи янада сезиларли даражада ошди — Трампнинг иккинчи муддати давомида 70% дан кўпроққа, бир галлон учун 6,35 долларга етди.
🌏 HOZIRGI GAP — ТЕЗКОР ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ БИЗДА! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!